Туркияда ТИВ-нинг ўнлаб ишчилари қўлга олинди
май 20, 2019 16:39 Asia/Tashkent
Туркия ОАВ-и Фатҳуллоҳ Гулен гуруҳи билан алоқадорликда айбланган мамлакат ТИВ-иниг юзлаб ишчиларини қўлга олиш амалиётларини бошланганини эълон қилишди.
Туркияда босиладиган Миллият газетасининг инернет сайтига кўра, бугун Туркия суд масъуллари Гулен гуруҳи билан алоқадорликда айбланган Туркия ташқи ишлар вазирлигининг 249 нафар ишчиларини қўлга олиш ҳукмини чиқарганини тасдиқлади.
Сўнгги хабарларга асосан, бу шахсларни қўлга олиш учун Туркиянинг 42 вилоятида амалиётлар бошланган ва ҳозиргача 78 нафар қўлга олинган.
Анқара давлати Фатҳуллоҳ Гуленнинг 2016-чи йилнинг июль ойидаги номуваффақ давлат тўнтаришида айбланган, аммо Гулен барча айбловларни рад этиб келмоқда.
Ёрлиқ