АҚШ намояндалар мажлисида Трампга импичмент эълон қилишни истайдиганлар сони кўпаймоқда
(last modified Thu, 23 May 2019 07:32:51 GMT )
май 23, 2019 12:32 Asia/Tashkent
  • АҚШ намояндалар мажлисида Трампга импичмент эълон қилишни истайдиганлар сони кўпаймоқда

АҚШ намояндалар мажлисининг аъзоси Дональд Трампга импичмент эълон қилиш инкор этиб бўлмайдиган бир ҳаракатга айланган дея айтди.

Кеча АҚШ намояндалар мажлисидаги бюджет комиссияси раиси Жон Ярмот СИ ЭН ЭН телеканалига берган интервьюсида,  мамлакат президенти Дональд Трампга импичмент эълон қилишга тарафдор бўлган намояндалар сонини ортиб бориши билан  импичмент эълон қилиш жараёни бошланиши керак деб айтди.

АҚШ конгрессидаги декмократлар намояндаси Александрия Окасия Кортез ҳам партиядошларини Трампга импичмент эълон қилиш жараённи бошлашга чақириб, АҚШ президентининг ҳатти- ҳаракатлари унга импичмент эълон қилиш шароитини муҳаё этмоқда деб изоҳлади.

Шу ҳолда АҚШ президенти  намояндалар мажлисидаги демократлар раҳбаралари билан йиғилишни тарк этган.

Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп, намояндалар мажлисининг демократлар раиси Ненси Пелоси ва мамлакат сенатидаги демократлар озчиликлари раҳбари Чак Шомер билан учрашувида  Пелоси томонидан " махфий фаолиятлар"  олиб боришда айбланганидаг кейин йиғилишни тарк этди.       

Ёрлиқ