Империализмнинг икки модели: Хариснинг ғалабаси ҳаққатан ҳам глобал жанубга фойда келтирадими?
(last modified 2024-09-19T09:17:58+00:00 )
сентябр 19, 2024 14:17 Asia/Tashkent
  • Империализмнинг икки модели: Хариснинг ғалабаси ҳаққатан ҳам глобал жанубга фойда келтирадими?
    Империализмнинг икки модели: Хариснинг ғалабаси ҳаққатан ҳам глобал жанубга фойда келтирадими?

АҚШнинг Демократлар ва республикачилар партиялари ҳам АҚШ империализмининг ривожланишидан манфаатдор эдилар ва АҚШ иқтисодий гегемонлигини сақлаб қолиш учун ҳарбий кучдан фойдаланадилар.

АҚШ сайловлари яқинлашар экан, глобал жанубидаги  кўплаб илғор одамлар Камала Харрисни қўллаб-қувватлаш учун ўз овозларини кўтариш учун босим ўтказдилар.

ОАВ соҳасидаги улкан оқим бир мунча вақтдан бери Харриснинг сайланиши АҚШдаги демократия ва глобал жануб манфааталарига фойда келтириши мумкинлиги ҳақида баҳслашмоқда.

Бу қўллаб-қувватлаш учун Трапм АҚШ демократияси ва глобал жануб манфаатларига таҳдиддир. Гарчи бу аргумент АҚШнинг ички манфаатлари нуқтаи назаридан ўринли назарга ташланса-да, Харриснинг ғалабаси глобал жанубга ҳақиқатан ҳам фойда келтирадими, деб сўраш керак.

Икки императорлик партия- демократлар ва республикачи партиялари  АҚШ империализмнинг ривожланишидан манфаатор бўлиюб, бу мамлакат иқтисодий  гегемонлигини сақлаб қолиш учун ҳарбий  кучдан фойдаланганлар. Ҳар икки партия империалистик экспансияни оқлаш учун  миссионерлик демократияни мафкурасидан фойдаланган. Афғонистон ва Ироққа бостириб киришга кўриниб турганидек.

Мисол учун 2002 йилда  демократ  сенаторларнинг аксарияти ҳам Ироққа ҳужум қилиш учун овоз беришган, демократлар республикачилардан фарқли улароқ, кўпроқ "  кўп томонлама" ёндашувга интилишади ва бир томоналма ҳаракатлар ўрнирга  БМТ, НАТО  каби халқаро ташкилотлардан ёрдам олишга ҳаракат қилишди. Аммо бу фарқлар асосан услубда эди ва уларнинг таъсири глобал жануб учун унчалик фарқ қилмади.

Сўнгги ойларда ичида АҚШ республикачиларнинг кўп миқдорда чиқиб кетиши қизиқ ҳодиса бўлди. Кўплаб республикачи сиёсатчилар демократларни қўллаб-қувватлайди. Энг кўзга кўринган шахслардан бири Дик Чейнри ва унинг қизи Лиз Чейнидир, улар Яқин Шарқда уруш қўзғатувчи сиёсатнинг асосий тарафдорлари бўлган.

Ушбу оммавий қочқиннинг сабаби шундаки, республикачилар энди  Трампга ишонмайдилар зероки у Ғарб иттифоқларини заифлаштирган ва АҚШ ташқи сиёсатини анъанавий тамойилларига амал қилмайди.

Бундан  фарқли улароқ Жо Байден ва ҳозир Камала Харрис маъмуриятлари кўпроқ тажовузкор ва империалистик сиёсатни қабул қилишди.

АҚШнинг амалдаги президенти, Жо Байден Исроил режимини қўллаб -қувватлашни давом эттирди ва Дональд Трамп уни заифлаштиранидан кейин НАТОни мустаҳкамлади. Бундан ташқари Байден Хитойни блокада қмилиш учун мисли кўрилмаган чоралар кўрди. Ушбу сиёсатлар Жорж Буш  сиёсатига жуда ўхшайди. Унинш мақсади  Россияни яккаланиб ва Хитойни ушлаб туриш эди. Империянинг икки модели асосида ноябр сайловларида империянинг  икки модели зиддиятлидир. Улардан бири демократлар ва республикачиларнинг анъанавий модели бўлиб у глобал капитализм  ва кўп томонлама ҳарбий иттифоқлар орқали  АҚШ гегемонлигини сақлаб  қолишга интилади.

Трампнинг яна бир модели  эса уни " Биринчи навбатда АҚШ ва дунёдан изоляцияга эътибор қаратишга интилишидир. Бу қарашдан халқаро аралашувларни камайтиришга ва АҚШга эътибор қаратишга урғу беради. Ҳолбуки ўзининг баъзи дастурларидан янада тажовузкор сиёсатни  олиб боришади.  Якунда айтиш мумкинки,  глобал жануб учун бу иккила нақш ҳам зарарли кўринади ва ҳолангки  АҚШнинг Демократик парияси ўзани импералистик сиёсатлаини давом  эттиришга интилшлари билан бирга Трампниг ёндашуи ҳам глобал Жанубни ёлғиз қолдиради.

Ёрлиқ