Россия Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларининг жанговар тайёргарлигини оширмоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/world-i45594-Россия_Марказий_Осиёдаги_ҳарбий_базаларининг_жанговар_тайёргарлигини_оширмоқчи
Россия мудофаа вазири Афғонистондан таҳдид қилаётган қуролланган гуруҳларга қарши кураш мақсадида Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларининг жанговар тайёргарлигини ошириш қарорига келишганини маълум этди.
(last modified 2019-05-23T09:49:22+00:00 )
май 23, 2019 14:49 Asia/Tashkent
  • Россия Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларининг жанговар тайёргарлигини оширмоқчи

Россия мудофаа вазири Афғонистондан таҳдид қилаётган қуролланган гуруҳларга қарши кураш мақсадида Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларининг жанговар тайёргарлигини ошириш қарорига келишганини маълум этди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу  Бишкекда ўтказилган МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирларининг йиғилишида, Москва давлати  Афғонистондан Маркзий Осиёга таҳдид қилаётган қуролланган гуруҳларга қарши курашни кучайтириш учун Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базалари потенсиали ва жанговар тайёргарлигини янада оширишни назарга тутган деб изоҳлади.

Шойгу ўз сўзларида террорчи гуруҳлар жумладан ИШД гуруҳи  Ироқ ва Сурия ҳудудларида мағлуб  бўлганидан кейин бошқа минтақалар айниқса Осиё жануби ва Маркзий Осиёга кела бошлашган. Бундай террорчи гуруҳларни минтақадаги иштироки ва фаолияти барчага маълум деб таъкидлади.

Россия мудофаа вазири Афғонистодаги хавфсизлик вазиятни янада мураккаблашганини таъкидлаб, АҚШ ҳарбий  кучлари бу мамлакат муаммоларини ҳал этишмаган, шунингдек Марказий Осиёга босиб ўтиш учун Афғонистон ҳудудларидаги ИШИД террорчи гуруҳи фаолиятини тобора кенгайиши  хавотирланарлидир деб қўшимча қилди.

Сергей Шойгу шунингдек,  Афғонистонга таҳдидлар хусусан бу мамлакатдаги террорчи гуруҳлар, гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашни кучайтириш ҳамда Афғонисоннинг иқтисодий потенсиаллари ва тинчлигини янада яхшилашга ҳаракат қилишимиз лозим дея аниқлик киритди.