Россия яна бир ракетасини синовдан ўтказди
(last modified Tue, 04 Jun 2019 11:47:25 GMT )
июн 04, 2019 16:47 Asia/Tashkent
  • Россия яна бир ракетасини синовдан ўтказди

Россия Мудофаа вазирлиги намойиш этган видеосида мамлакат мудофаа системасига тегишли яна бир ракетани муваффақиятли синовдан ўтказилгани ҳақида хабар тарқатди.

Бугун Россия армияси ракета мудофаа системаси қўмондони ўринбосари полковник Владимир Сергиенко РИА Новости ахборот агентлигига берган интервьюсида,  мазкур ракетини синовдан ўтказилганига тўхталиб, амалиёт муваффақият билан ўтказилгани ва ракета олдиндан таийнланган нишонга аниқ зарба берганини изоҳлади.

Россия Мудофаа вазирлигининг шарҳига кўра,  бу ракета Россиянинг Қозоғистондаги Сари-Шанган базаси ҳаво- фазо ракета ҳужумига зид системаси томонидан  синовдан ўтказилган.

Ёрлиқ