Судан армиясининг ҳужумида 100 дан ортиқ эътирозчилар ҳалок бўлди
Судан армияси ҳужумларида ҳалок бўлган эътирозчилар сони юз нафардан ошгани ортидан, мамлакатдаги вақтинчалик ҳарбий кенгаши раиси мухолифат гуруҳи билан музокара ўтказишга тайёрлигини билдирди.
Ал-ъаҳд ахборот агентлигининг хабар қилишича, Судан шифокорлари марказий қўмитаси душанба куни хавфсизлик кучлар томонидан Хартум шаҳрида эътирозчиларни ўққа тутилганида ҳалок бўлган шахслар сонини юз нафардан ошганини хабар қилди.
Шу ҳолда Судан армиясига нисбатан Халқаро миқёсидаги босимлани ошиши билан мамлакатнинг вақтинчалик ҳарбий кенгаши раиси Абдулфаттоҳ Албурҳон мухолифлар билан музокара ўтказмаслик позициясидан қайтди.
Хабарга кўра, Албурҳон шунингдек ушбу вазиятга ечим топиш учун мухолифат гуруҳи билан музокара қилишга тайёр эканлигини маълум этди.
Судан армиясининг ушбу масъули ўз сўзларида келаси 90 кун ичида Суданда сайловлар ўтказиш шаҳрини яратиш тўғрисида келиша олишини таъкидлади.
Судандаги 11 апрель давлат тўнтариши ҳамда мамлакат президенти Умар Албаширни ўз лавозимидан четлаштирилггани ортидан Суданнинг вақтинчалик ҳарбий кенгаши мамлакатда ҳукуматни ўз назоратига олди, аммо суданликлар эътирозларини давом эттириб, ноҳарбий давлат ташкил қилишни таъкидлашмоқда.