АҚШ Туркия давлатига ультиматум қўйди
АҚШ Мудофаа вазирлиги-Пентагон бошлиғи кечанги суҳбатида Вашингон Туркияга Россиядан С- 400 системасини Россиядан сотиб олмаслиги учун 31 июнга қадар муҳлат беради деб эълон этди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, АҚШ Мудофаа вазирлиги бошлиғи Patrick Shanahan Туркия давлати июнь ойининг 31 кунига қадар Россиядан С-400 системасини сотиб олишдан воз кечмаса, Вашингтон Ф-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқариш ҳамда АҚШда туркиялик учувчиларни тайёрлаш дастурларини тўхтатади деб таъкидлади.
Пентагон бошлиғи, шунингдек, Туркия Россиядан С-400 системамини сотиб олганида АҚШ душманларига қарши кураш қонуни асосида Вашингтоннинг жиддий санкцияларига дучор бўлади деб изоҳлади.
Patrick Shanahan нинг сўзлари шу ҳолдадирки, Анқара давлат масъуллари бир неча маротаба Туркия Вашингоннинг барча таҳдидлари билан бир пайтда, Россиядан ракета ҳужумларига зид С-400 системасини сотиб олишини маълум этганлар.