Поп Франсис Европа томонидан Ол Сауд режимига қурол сотилаётганини танқид қилди
Дунё католик насронийларининг руҳоний раҳбари Европа давлатлари томондан Саудия Арабистонига қурол-яроқ сотилаётгани ва бу қуроллардан Яманга қарши урушда фойдаланилаётганини кескин қоралади.
Италия-нюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, дунё католик насронийларининг руҳоний раҳбари Поп Франсис қурол- яроқ экспорт эувтчи давлатларни " ўлим сотувчилари" эканлигини таъкидлаб, урушқоқлик ва тўқнашувларни вужудга келтириш мақсадида бошқа мамлакатларга қурол-яроқ сотадиган мамлакатларнинг ҳатти ҳаракатини риёкорликдан ўзга нарса эмас дея изоҳлади.
Дунё католиклари раҳбари, Италия ички ишлар вазири Сатио Салвинини кириб келаётганг қочқинларни мамлакатга кирмаслиги уун портларни ёпишда айблади.