июн 18, 2019 13:05 Asia/Tashkent
  • Ихвонулмуслимин: Мурсини қасдан ўлдиришган

Ихвонулмуслимин гуруҳи Мисрнинг собиқ президенти Муҳаимад Мурсини суд залида вафот этганидан кейин кўрсатган аксиламалида Қоҳира давлатини бу ўлим учун масъул эканлигини эълон қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Мисрнинг Ихвонулмуслимин гуруҳи  давлатдан четлаштирилган собиқ президенти Муҳаммад Мурсийнинг вафотига кўрсатган аксиламалида Қоҳира давлатини бу ўлим учун масъул эканлигини таъкидлаб Мурсийни қасдан ўлдиришган деб маълум қилди.

Сўнгги суд муҳокамасида Мурси тарафдорлари Миср давлатини унинг ўлими учун масъул эканлигини таъкидлашди.

Ихвонулмуслимин гуруҳининг етакчи аъзоси сўзлаган нутқида Муҳаммад Мурсийни суд залида вафот қилгани ўз навъидаги жиноят ва уни қасдан ўлдирилиганининг нишонасидир деб айтди.

Кеча Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий муҳокама чоғида суд залида вафот этди.

Мисрнинг давлат телевиденияси 68 яшар Мурсийни вафот қилганини таъкидлаб,  у жосуслик делоси хусусидаги муҳокама чоғида ҳушидан кетди ва ундан кейин вафот этди деб қўшимча қилди.

Бугун хавфсизлик чоралар остида Мисрнинг собиқ президенти Мурси шаҳарнинг шарқий қисмидаги Мадинат-Наср туманида оила аъзолари иштирокида дафн этилган.

Муҳаммад Мурсий Мисрнинг 5 чи президенти ҳамда  2011 чи йилнинг 25 январидаги халқ эътирозларидан кейин сайланган биринчи президенти бундан тақшари Миср тарихидаги халқ сайланган илк президент номи билан шуҳрат қозонганди.

Муҳаммад Мурсий 2013 чи йилда мамлакатнинг ҳозирги президенти Абдулфаттоҳ Ас-сисий ва армияни аралашуви билан ўз лавозимидан четлаштирилганди.

Ёрлиқ