Афғонистонда АҚШнинг яна икки ҳарбийси ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i46209-Афғонистонда_АҚШнинг_яна_икки_ҳарбийси_ҳалок_бўлди
Афғонистонда АҚШ ҳарбий кучларидан яна икки нафарини ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
(last modified 2019-06-26T12:15:47+00:00 )
июн 26, 2019 17:15 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда АҚШнинг яна икки ҳарбийси ҳалок бўлди

Афғонистонда АҚШ ҳарбий кучларидан яна икки нафарини ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Кобулдан Ассошейтедпресс ахборот агентлигинг хабар қилишича, бугун АҚШ армияси қўмондонлиги  Афғонистонда яна икки ҳарбийсини ўлдирилганини тасдиқлаб, ҳарбийларни қаерда ва нима сабаблардан ҳалок бўлганига ишора этмади.

2001 йилда АҚШ армиясини Афғонистонга босиб кирганидан бери бу мамлакатнинг икки минг тўрт нафар ҳарбийлари Афғонистонда ҳалок бўлиб, йигирма минг икки юз нафари жароҳатланган.

Афғонистон халқи АҚШ бошчилигидаги бегона ҳарбий кучларини ўз ватанидан чиқиб кетишини истайдилар.