Россия давлати Эронга С-400 системасини сотишга тайёр эканлигини эълон қилди
(last modified Sat, 29 Jun 2019 06:47:21 GMT )
июн 29, 2019 11:47 Asia/Tashkent
  • Россия давлати Эронга С-400 системасини сотишга тайёр эканлигини эълон қилди

Россия давлати Эрон ислом жумҳуриятига С-400 ракета ҳужумига зид системасини сотишга тайёр эканлигини расман маълум қилди.

Кеча Россиянинг ҳарбий-технология ҳамкорликлари федерал ташкилотининг матбуот идораси, Москва давлати,  C- 400 русумли ракета ҳужумига зид радар системасини Эронга экспорт қилиш хусусида маслаҳат ўтказишга тайёр эканлигини баён этди.

Россия давлатига кўра бундай системаларни экспорт қилиш  2015  чи йилнинг 20 июнида чиқарган БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларида аниқланган чекловларга тааллуқ олмайди.

 Россияниг бу ташкилоти Халқаро ядровий келишувни тасдиқлашда чиқарилган БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 чи сонли резолюциясини назарга тутганиини таъкидламоқда.

Бундан олдин АҚШнинг Бломберг, ахборот агентлиги тарқатган ҳисоботида, Россия давлати С-400 русумли ракета ҳужумига зид қалқонини сотиш борасидаги Эрон таклифини рад этган деб иддао қилганди.

Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий 10  июнь куни бу хабарни рад этар экан, ҳозиргача бу системага эҳтиёжимиз йўқ  ва олимларимиз С-400-га тенг бўлган ракета ҳужумига зид радар системаларни лойиҳалаштиришган деб эълон этганди.

Ёрлиқ