Толибон гуруҳи Кобулда юз берган портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди
Толибон наттоғи бу гуруҳ аъзолари Кобул шаҳридаги Афғонистоннинг Мудофаа вазирлиги бўлинмаси ва бошқа бир нечта маконларга уюштирилган ҳужум учун маълиятни ўз зиммасига олганини тасдиқлади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Толибон гуруҳи наттоҳғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид Твиттер саҳифасида бу гуруҳ аъзоларини Кобулдаги Афғонистон Мудофаа вазирлиги бўлинмасига ҳужум уюштиргани ва бу минтақада қуролли тўқнашувлар ҳалигача давом этаётганини маълум қилди.
Афғонистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари бугунги портлашларда 34 нафарни ҳалок бўлгани ва 68 кишини жароҳат олганини эълон этди.
Аммо ҳозиргача бу масъулиятлар расман тасдиқлангани йўқ.
Эслатиб ўтамиз бугун эрта тонгда Кобулдаги Афғонистон Мудофаа вазирлиги бўлинмаси, Шамшод номли хусусий ТВ, Миллий олимпиада қўмитаси, Мудофаа вазирлиги биноси яқинида 5 та портлаш юз берди.