Америка сионистик режимга 4 миллиард доллар ёрдам беради
Америка ташқи ишлар вазири Вашингтон Исроилга 4 миллиард доллар кўмак беради,-деб айтди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Майк Помпео душанба куни ўтказилган "Исроил учун масеҳийлар иттифоқи" йиғилишида яна бир маротаба сионистик режимни қўллаб-қувватлаш учун Трамп давлати ўз зиммасига олган мажбуриятларини таъкидлади ва Вашингтон Тель-Авив билан ўз алоқаларини мустаҳкамлаш ва уни муҳофазат этиш пайидадир,-деб айтди.
Америка ташқи ишлар вазири сионистик режимга Вашингтоннинг 4 миллиард долларлик ёрдами ва пойтахт сифатида Қудсни расмий равишда тан олиши ҳамда ишғолий Жавлон тепаликлари ушбу режимники эканидан фахрланиб, Эронга қарши максимал даражада босим ўтказишга чақирди.
Шундай назарга ташланадиким, Баржом ядровий келишувидан чиқишда мағлубиятга дуч келганидан кейин ўз стратегиясини инсон ҳуқуқлари томон қаратган Помпео бу йиғилишда Эрон Ислом Жумҳурияти динлар эркинлигига эътибор қаратмайди,-деб иддао қилди.
Помпео бундан олдин ҳам Эронни диний эркинликларни чеклашда айблаган эди.
Помпеонинг бу изҳороти шундай бир ҳолда баён этилмоқдаким, масеҳийлар ва яҳудийлардан бошлаб иллоҳий динлар издошлари Эрон исломий жамиятида мусулмонлардек тенг ҳуқуққа эгалар ва исломий парламентда ҳам уларнинг намояндалари бор.