Британия ташқи ишлар вазири Дональд Трампнинг изҳоротига жиддий аксиламал кўрсатди
(last modified Wed, 10 Jul 2019 06:09:45 GMT )
июл 10, 2019 11:09 Asia/Tashkent
  • Британия ташқи ишлар вазири Жереми Хант
    Британия ташқи ишлар вазири Жереми Хант

Вашингтон ва Лондон расмийлари ўртасида тортишувлар авж олган бир пайтда, Британия ташқи ишлар вазири Жереми Хант Британиянинг истеъфога чиққан бош вазирига қарши Америка президенти Дональд Трампнинг айтган сўзларини шармандалик деб билди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, сешанба куни Жереми Хант ўз Твиттер саҳифасида баёния нашр этиб, унда Британиянинг истеъфога чиққан бош вазири Тереза Мэйга қарши Дональд Трампнинг изҳор этган сўзларини шармандалик ва хато деб билди ҳамда икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқаларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишни сўради. 

Америка президенти Твиттер саҳифасида бир паём нашр этиб, унда Тереза Мэйни жиддий танқид қилди ва унинг бош вазирлик даври тўгаганидан хурсандчилик билдирди. Шунингдек Брекзит, яъни Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши учун келишувга келиш ҳақида Тереза Мэйнинг олиб борган сайъ-ҳаракатини ахмоқлик деб тавсиф этди. 

Трампнинг Тереза Мэйга ҳужум қилиши якшанба куни Лондонда нашр этиладиган "Дейли мейл" газетаси Британиянинг Вашингтондаги элчиси ва Тереза Мэй идораси ўртасида махфий мукотибаларга йўл топгани маълум бўлгани ва ушбу мукотабаларда Трампни " ишончсиз, нокомпетент ва қобилиятсиз” деб тавсиф этганидан кейин Трамп Тереза Мэйга қарши оғзаки ҳужумини бошлади.