Францияда Саъудия Арабистони подшоси қизи учун 6 ой шартли ҳукм белгиланди
Франция бош прокуратураси Саъудия подшоси қизини бир ишчига қарши қуполлик қилгани айблови билан 6 ой шартли жазога ҳукм қилди ва унга 6 минг евро жарима солди.
Франция ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Франция бош прокуратураси Саъудия Арабистони қизи "Ҳасса бинт Салмон бин Абдулазиз" муҳокамаси ёпиқ шаклда ўтказилди,-деб эълон қилди.
Арабистон подшоси қизи Ҳассани қўлга олиш ҳукми 2017 йил декабр ойида атайлаб қуполлик қилиш сабабли содир этилди.
Ҳасса 2016 йилда ўзининг тан соқчисига Париж шаҳрининг ғарбида жойлашган саъудиялик салтанат хонадони истиқомат қилиш маҳалласидаги уй ишчисини ўриш, таҳқирлаш ва ҳақорат қилишга дастур берди.
Бу ишчи суд ҳакамига у 15 дақиқа оғир вазъиятда қолгани ва саъудиялик шоҳзода ўз тан соқчисига у ўлиши керак деб таъкидларди, -дея айтди.
Суд жараёни 12 сентябр куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.