Россия: Гибралтар бўғозида Эрон нефт танкерини ҳибсга олиш шармандаликдир
https://parstoday.ir/uz/news/world-i46437-Россия_Гибралтар_бўғозида_Эрон_нефт_танкерини_ҳибсга_олиш_шармандаликдир
Россия ташқи ишлар вазирлиги Гибралтар бўғозида Эрон нефт танкерини ҳибсга олишда Британия давлатининг сайъ-ҳаракатини Лондоннинг шармандагидир,-деб билди.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
июл 11, 2019 16:51 Asia/Tashkent
  • Россия: Гибралтар бўғозида Эрон нефт танкерини ҳибсга олиш шармандаликдир

Россия ташқи ишлар вазирлиги Гибралтар бўғозида Эрон нефт танкерини ҳибсга олишда Британия давлатининг сайъ-ҳаракатини Лондоннинг шармандагидир,-деб билди.

Ал-Маёдин телеканалининг тарқатган хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазирлиги бугун Лондон давлати Эрон нефт танкерини қўлга олишига қарамай Эронни кескинликларга шиддат беришда айбламоқда,-деб қўшимча қилди. 

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков чоршанба куни 10 июлда Ҳурмуз бўғозида Британияга тегишли ҳарбий катерлар нефт танкерини кўзатиб боришиини нафратланарли сайъ-ҳаракат деб билиб, бундай сайъ-ҳаракатлар минтақа вазъиятини мураккаблаштириши ва ҳарбий тўқнашувлар хавфини ошириши мумкин,- деб таъкидлади.

Россия бундан олдин бир баёния нашр этиб, унда Гибралтар бўғозида Эрон нефт танкерини ҳибсга олиш учун Британия давлатининг сайъ-ҳаракатини Баржом ядровий келишувини сақлаб қолиш масаласига тегишли европаликларнинг иддаоларига зиддир,- деб эълон қилган эди.  

Британия денгиз кучлари 4 июл куни Американинг истак-хоҳиши ва ноқонуний равишда Эрон нефт танкерини Гибралтар бўғозида ҳибсга олди.