Пентагон коалиция ҳужумлари натижасида ӯн минглаб афғонистонликнинг ӯлдирилганини тан олди
(last modified Mon, 15 Jul 2019 12:45:54 GMT )
июл 15, 2019 17:45 Asia/Tashkent
  • Пентагон коалиция ҳужумлари натижасида ӯн минглаб афғонистонликнинг ӯлдирилганини тан олди

Америка Мудофаа вазирлиги эълон қилди:2019 йилнинг дастлабки 5 ойи давомида афғонистонлик 950 нафар тинч аҳоли ӯлдирилиб, ундан 60 ҳолати Америка бошлиқ коалициянинг хатоси билан юз берган.

Меҳр ахборот агентлигининг хабарига кӯра Пентагон жорий йилнинг дастлабки 5 ойи давомида ӯлдирилган тинч аҳолининг 60 нафари коалиция кучлари томонидан ӯлдирилиб, 55 нафари мажруҳ этилганини тан олган.

Пентагоннинг ҳисоботига кӯра   юқорида тилга олинган умумий талафотдан ӯлдирилганларнинг 60 нафари ва 90 нафар мажруҳ Афғонистон давлат кучларига, шунингдек ӯлдирилганларнинг 778 нафари ва 1971 нафар мажруҳ бошқа қуролли гуруҳларга тӯғри келади.

Пентагоннинг иддаоси бӯйича тинч аҳолининг 44 нафари номаълум гуруҳлар томонидан ӯлдирилиб, 97 нафари мажруҳ қилинган.

Конгрессга тақдим этилган 1918 йилнинг 31 декабридан 2019 йилнинг 31 май кунигача бӯлган даврни ӯз ичига олган бу ҳисобот "Афғонистонда хавфсизлик ва тинчликни мустаҳкамлаш"  деб номланган.

Американинг Афғонистонга қӯшин тортган 2001 йилдан буён бу мамлакатда Американинг 2400 дан ортиқ  ҳарбийси ӯлдирилиб, 20200 нафари мажруҳ этилган.