Покистон шимол-ғарбида содир этилган террористик ҳужумда 6 киши ҳалок бўлди
Покистон шимол-ғарбида полиция кучларига қарши террористларнинг ҳужумида 6 киши ҳалок бўлди.
Урду тилидаги Саҳар халқаро телеканали тарқатган хабарига кўра, Покистон полицияси якшанба куни номаълум ҳужумчилар гуруҳи Покистоннинг Хайбар-Пахтунхва вилоятининг маркази Пишовар шаҳрининг яиқнидаги Дейр Исмоилхон шаҳрининг полиция кучлари қароргоҳига ҳужум қилишди ва бу ҳужумда полиция кучлари ўртасидан 2 киши ҳалок бўлди,-деб айтди.
Покистон полицияси эълонига кўра, кўмак берувчи кучлар мажруҳларни касалхонага жўнатиш пайтида, Дейр Исмоилхон касалхонаси қаршисида бомба портлаб кетди. Натижада 4 нафар полиция ходими ҳалок бўлди ва 22 гафар тан жароҳатлари олишди.
Ярадор бўлганларнинг аҳволи оғир бўлгани боис, қурбон бўлганларнинг сони ортиши эҳтимоли бор.
Ҳозиргача ҳеч ким ва ҳеч қайси бир гуруҳ бу террористик терактнинг масъулиятини ўз зиммасига олгани йўқ.