Нигерияда Шайх Закзокий тарафдорлари эътирозларида 6 киши шаҳид бўлишди
Абужода Шайх Иброҳим Закзокийнинг тарафдорлари билан Нигерия полицияси ўртасида юзага келган тўқнашувда камида 6 киши шаҳид бўлишди.
Франция ахборот агентлигининг душанба куни тарқатган хабарига кўра, Нигерия исломий ҳаракат раҳбари Шайх Закзокийнинг тарафдорлари Абужода тинчлик йўлида эътирозли кўча намойишлар ташкил этишди. Бу намойишлар полиция билан тўқнашиш сабабига айланди.
Намойишлар майдонида ҳузур топганлар ва франциялик журналистнинг айтишича, ушбу тўқнашувда Нигерия исломий ҳаракатга тегишли 6 нафар эътирозчилар шаҳид бўлишган.
Нигерия армияси 2015 йил Зория шаҳрида Шайх Закзокийнинг издошлари тўпламига ҳужум қилди ва 1000 киши, жумладан Шайх Закзокийнинг ўғлини шаҳодатга етказишди.
Шайх Иброҳим Закзокий ҳам уша вақтдан бери ҳалигача Нигерия қамоқхонасида сақланмоқда ва охирги хабарларга кўра, қийноққа солиш ва ёмон муносабат қилиш натижасида жимоний вазъиятдан ранж-азоб тортмоқда.