июл 23, 2019 13:12 Asia/Tashkent
  • Америка вакиллар палатаси мусулмон аъзоси Илҳон Умар
    Америка вакиллар палатаси мусулмон аъзоси Илҳон Умар

Америка вакиллар палатаси мусулмон аъзоси бу мамлакатнинг бугунги вазъиятини оғир саратон касаллигига гирифтор бўлиб қолган шахсга ўхшатди.

Илҳон Умар душанба куни Англиянинг Ал-Жазира телеканали билан қилган сўҳбатида, Американинг ички ихтилофлари бундан олдин ҳам бор эди, аммо эндиликда бу саратоннинг оғирлашиб қолгани шоҳидига айланмоқдамиз,-деб айтди.   

Америка Конгресси вакиллар палатасининг мусулмон бу аъзоси бугун биз Америка тарихида тафриқа соладиган президентнинг ҳукмронлик қилишига шоҳид бўлганмиз ва мен билан бирга кўп одамлар Трамп давлатининг ўзбошимчалик сиёсатига қарши эътироз қилишмоқда,-деб қўшимча қилди. 

Илҳон Умар Американинг Бирлашган Араб Амирликлари ва Арабистонни қўллаб-қувватлашиши ҳақида Иморот ва Арабистон билан Трамп давлатининг дўстлик ҳамкорликлари мантиқсиз ва бемаънидир. Менинг фикримча, бу икки режим бизнинг қадриятларимиз билан ҳеч қандай алоқаси йўқ,-деб таъкидлади. 

Америка вакиллар палатасининг мусулмон аъзоси саъудияликлар ва иморотликларга ишониш мумкин эмас,-деб таъкидлади. 

Илҳон Умар Америка Конгрессида президент Дональд Трампнинг сиёсатларига мухолиф бўлган энг жиддий демократлардан саналади.

Трамп ўтган ҳафтада баён этган ирқпарастлик  ҳужумида бу намоянда ва бошқа яна уч нафар қизилтанли вакиллардан ўз мамлакатларига қайтишларини сўради.  

Ёрлиқ