Афғонистон пойтахтидаги портлашда ўлганлар сони ошиб бормоқда
(last modified Thu, 25 Jul 2019 10:16:07 GMT )
июл 25, 2019 15:16 Asia/Tashkent
  • Афғонистон пойтахтидаги портлашда ўлганлар сони ошиб бормоқда

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида юзага келган портлашда қурбон бўлганларнинг сони ўнлаб кишига етди.

Эрон телерадио кампаниясининг Кобулдан берган хабарида, Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби Ваҳидуллоҳ Моёр бугун эрталаб Кобул шаҳрида юз берган портлашлар натижасида 51 киши ҳаётдан кўз юмди ва 40 киши эса ярадор бўлишди,-деб эълон қилди. 

Тан жароҳати олганларнинг сони кўп бўлиши сабабли қурбон бўлганларнинг сони ҳам кўпайиши мумкин. Бугун эрталаб Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида бир вақтнинг ўзида учта портлаш юз берди. 

Бироқ, Толибон гуруҳи Кобул шаҳрининг "Даспичи" минтақасида юз берган учинчи портлашнинг масъулиятини Толибон гуруҳи ўз зиммасига олди ва ушбу портлашда 9 нафар хорижий ҳарбийлар ҳалок бўлишди,-деб эълон қилди. 

Толибон гуруҳи матбуот котиби Кобул шаҳрининг "Макрориён" минтақасида юз берган биринчи ва иккинчи портлашларга бу гуруҳнинг алоқаси йўқ,-деб эълон қилди. 

Ёрлиқ