Помпео Афғонистондан Америка ҳарбий кучлари чиқиши ҳақида иддао қилди
Америка ташқи ишлар вазири мамлакат президенти келаси йилги президентлик сайловларидан олдин Америка ҳарбий кучларини афғонистондан чиқаришни мақсад қилган,-деб иддао қилди.
Франция ахборот агентлигининг Вашингтондан берган хабарига кўра, Майк Помпео душанба куни Америка президенти Дональд Трамп президентлик сайловларида иккинчи маротаба иштирок этишни мақсад қилган Дональд Трамп 2020 йилги президентлик сайловлардан олдин Америка ҳарбийларини Афғонистондан чиқаришни хоҳлайди,-деб эълон қилди.
Америка ташқи ишлар вазири ( Economic Club of Washington) Вашингтон иқтисодий клуб номли ташкилот билан қилган сўҳбатида, Америка президентлик сайловларидан олдин Афғонистондаги кучлар сони камайтирилиши ҳақида умидвормисиз деган саволга "мен бу дастуруламални Америка президентидан олганман",-деб жавоб берди.
Бошқа хабар шундан иборатким, "Ғарбий Осиё минтақасида жойлашган "Сентком" номли Америка террористик кучларининг қомондонлик штаби Афғонистонда икки нафар Америка ҳарбийларининг ҳалок бўлиши ҳақида хабар берди. Аммо бу ҳодисанинг тафсилотларини шарҳ-изоҳ бермади.