Москва: Эроннинг Англия нефт танкерини ҳибсга олиш ҳақидаги далиллари муътабардир
(last modified Wed, 31 Jul 2019 10:55:02 GMT )
июл 31, 2019 15:55 Asia/Tashkent
  • Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков
    Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков

Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эроннинг Англия нефт танкерини ҳибсга олиш ҳақидаги сайъ-ҳаракатларини қонуний ва муътабар деб билди.

Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков рус тилидаги Скай Ньюз билан қилган сўҳбатида, Ҳурмуз бўғозида "Стена имперо" номли Британия байроғи остида ҳаракатланадиган нефт танкерини ҳибсга олиш ҳақидаги Эроннинг сайъ-ҳаракати ва даллиларини қўллаб-қувватлади. 

Рябков минтақада кемалар қатнови айрим қонун-қоидаларини бузиш ҳақидаги Эроннинг шарҳ-изоҳлари тўғри ва муътабардир,-деб қўшимча қилди. 

Сергей Рябков шу билан бирга томонлардан Баржом ядровий келишувининг моддаларига риоят қилишга чақирди. 

Россиялик бу расмийнинг айтишича, эронликлар ўзларининг тинчлик йўлидаги ядровий  дастурларининг моҳиятига содиқдирлар. 

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси 19 июл куни Эрон жанубида жойлашган Ҳурмузкон вилоятининг кемалар қатнови ва порт ишлари бўйича ташкилотнинг талабига биноан Ҳурмуз бўғозида нефт чиқиндиларини денгизга тўкиб ташлаш ва навигация системаларини учириш сабабли "Стена Имперо" номли Британия нафт танкерини ҳибсга олди. 

Ёрлиқ