Толибон гуруҳи Америка билан дастлабки келишувга келганини маълум қилди
Толибон гуруҳи Америка билан ўтказилган музокарада бу мамлакат билан дастлабки келишувга эришилди,-деб иддао қилдиким
Осушейтед Пресс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Толибон гуруҳи сешанба куни бир баёния нашр этиб, унда хорижий ва Америка ҳарбий кучларининг Афғонистондан чиқиши масаласи юзасидан Толибон гуруҳи билан Американинг ўртасидаги ихтилоф ҳал этилди,-деб эълон қилди.
Бу баёнияга асосан, Америка ва Толибон гуруҳи шунингдек ифротий бошқа гуруҳлар билан алоқани узиш учун бу гуруҳнинг кафолат бериши ҳам ҳал этилган.
Толибон гуруҳи келишилган келишувнинг тафсилотлари ҳақида маълумот бергани йўқ.
Америкалик расмийлар ҳам ҳалигача Толибон гуруҳининг бе келишув бўйича нашр этган баёнияси ҳақида фикр билдирганлари йўқ.
Бу баёния шундай бир вазъиятда нашр этилмоқдаким, Толибон гуруҳи Қатарда Америка ва мазкур гуруҳ ўртасидаги музокаралар натижасиз қолгани ҳақида хабар берган эди.
Толибон гуруҳи ва Америка ўртасидаги музокараларнинг саккизинчи раунди шанба куни Қатарда ўтказилди.