Украина давлати Путиннинг Қримга қилган сафарига эътироз билдирди
Россия президентини Қрим ярим оролига сафар қилгани Украина ташқи ишлар вазирлигининг норозиликига сабаб бўлди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин Қримнинг Севастополь минтақасидаги фестивалга қатнашиш учун бу минтақага борди, аммо кеча Украина ТИВ-и Путиннинг ушбу маросимда қатнашишига эътироз билдириб, Россия президентининг ушбу ҳатти -ҳаракати Украина яхлитлиги ва ҳокимиятини ошкора тарзда бузишдир деб иддао қилди.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёниясида, Қрим ярим оролини Украинанинг ажралмас бир қисми эканлигини иддао қилмоқда.
Путин фахрий меҳмон сифатида Қримга борди ва Россиянинг давлат телевиденияси орқали унинг ушбу сафари намойиш этилди.