Трамп қонуний мигрантларга қарши сиёсатларини кучайтирмоқда
(last modified Tue, 13 Aug 2019 08:28:49 GMT )
август 13, 2019 13:28 Asia/Tashkent
  • Трамп қонуний мигрантларга қарши сиёсатларини кучайтирмоқда

Бугун Дональд Трамп давлати " умумий айбловлар қонуни" ни қабул қилиши билан АҚШда қонун доирасида яшаб келдган мигрантлар вазиятини янада қийинлаштирди.

Бу қонун илк марта бугун тарқатилиб 15 октябрдан бошлаб жорий этилиши кутилмоқда.

Трампнинг мигрантларга оид янги қонуни асосида  қонун доирасидаги мигрантларга виза бериш ҳамда уларга яшил карта бериш ё ўзи уларни доимий пропискага қўйиш жараёни янада мураккаблашади.

АҚШнинг янги қонуни  бир йилдан кўпроқ вақт ичида умумий имтиёзлар яъни умумий маконлар ва озиқ -овқат билан таъминланиб келган мигрантлар фаолиятига таъсирини ўтказган, кўп эҳтимоллар билан келажакда  уларга АҚШ давлати томонидан бундай кўмаклар ажратилмайди.

Айр тахминларга кўра АҚШда 22 миллион нафар фуқаролиги бўлмаган мигрантлар яшайди ва кўп эҳтимоллар билан ушбу қонун уларнинг ҳаёт - фаолиятига салбий таъсирини етказади.

Трамп Оқ уйга кирганидан бери, мигрантларга қарши сиёсатларини кучайтирган. Унинг бундай позицияси АҚШ ичкараси ва ташқарисида кўп эътирозлар ва аксиламалларга сабаб  бўлган. Зеро бундай позицияси ҳозиргача бир гуруҳ муҳожирлар улар жумласидан болаларни ҳалок бўлишига олиб келган.