Покистон бош вазири: Кашмир муаммоларини музокара йўли билан ҳал этиш мумкин
(last modified Thu, 15 Aug 2019 07:30:24 GMT )
август 15, 2019 12:30 Asia/Tashkent
  • Покистон бош вазири:  Кашмир муаммоларини музокара йўли билан ҳал этиш мумкин

Покистон бош вазири Исломобод давлати ҳеч қачон Ҳиндистонга қарши урушни бошлаш пайида эмас ва Кашмир муаммоларини музокара йўли билан ҳал қилиш мумкин деган ақидага эгадир деб баён қилди.

Покистон бош вазири Имрон Хон Музаффаробод шаҳрида сўзлаган кечанги нутқида, Ҳиндистон давлатининг ўз контроли остидаги Кашмир минтақаси халқига нисбатан жорий этган чекловларни стратегик хатолик эканлигини таъкидлаб, уруш ҳеч қачон муаммоларга ечим топишнинг варианти эмас балки тўқнашувларни келиб чиқиши  кўп муаммоларни келтириб чиқаради де изоҳлади.

Имрон Хон шунингдек Ҳиндистон давлатини  Покистоннинг ўзини тийишидан суистеъмол қилмаслиги чунки Покистон халқи ва қуролли кучларини Ҳиндистон томонидан ҳар қандай тажовуз юз берганида оператив ва қатъий жавоб қайтариши тўғрисида огоҳлагнтирди.

Ҳиндистон томонидан   Кашмир штатининг алоҳида мақоми /мухторияти/ни бекор қилингани Ҳиндистон ҳудудидаги кашмирликлар вазиятини янада оғирлашиши ҳамда бу минтақадаги ҳиндуларни бошқа жойларга кўчиб кетиши ва улар томонидан Кашмирдаги ерларни сотилишига сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз Кашмир минтақасининг бир қисми Покистон ҳудудида ва бошқа қисми Ҳиндистон территориясида жойлашган. Ҳар икки мамлакат Кашмирга эгалик қилишни иддао этишмоқда.

Шу ҳолда БМТ хавфсизлик кенгашининг резолюцияси Кашмир минтақаси вазиятини муътадиллаштириш учун референдум ўтказишни таъкидламоқда.