Гренландия оролининг халқи Трампни бу оролни сотиб олиши қарорига қарши чиқишмода
(last modified Sat, 17 Aug 2019 08:11:34 GMT )
август 17, 2019 13:11 Asia/Tashkent
  • Гренландия оролининг халқи Трампни бу оролни сотиб олиши қарорига қарши чиқишмода

АҚШ президентини Данияга тегишли Гренландия мухторияти оролини сотиб олиш қарорига келгани бу орол халқининг кескин норозилиги ва эътирозига сабаб бўлиб, улар Трампнинг ушбу қарорини ахмоқона ва мантиқсиз дея эълон этдилар.

Ассошейтед- пресс тарқатган хабарга кўра, АҚШ президенти Дональд Трампни бу оролни сотиб олиш қарорига келгани хабарини тарқатилгани ортидан  Гренландия ороли яшовчилари бу мавзуга қарши қаттиқ аксиламал кўрсатишди.

Данияга тегишли бу мухтотирят орол яшовчилари Трамп қарорига кўрсатган аксиламалида, Гренландия ороли сотилмайди деб эълон этдилар.

Дания бош вазири ҳам бу хусусда ҳардоим савдо- иқтисодий ҳамкорликка тайёрмиз, аммо ўз сарзаминимизни сотмаймиз деб таъкидлади.

Гренландия ороли Данияга тегишли бўлган мухторият минтақа сифатида Шимолий қутб денгизи ва шимолий Атлантика океани оррсида жойлашган ва  сиёсий, иқтисодий ва ташқи сиёсатида Данияга қарашлидир.