13 мингдан ортиқ франциялик ҳарбийлар 7 лик гуруҳи саммити хавфсизлигини таъминлайди
(last modified Wed, 21 Aug 2019 07:29:04 GMT )
август 21, 2019 12:29 Asia/Tashkent
  • 13  мингдан ортиқ франциялик ҳарбийлар  7 лик гуруҳи саммити хавфсизлигини таъминлайди

Франция ички ишлар вазири бу мамлакат жануби ғарбида ўтказилиши кутилаётган 7 лик гуруҳи раҳбарлари йиғилиши хафизлигини таъминлаш учун 13 мингдан ортиқ ҳарбийлар жалб этилганини эълон этди.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Франция ички ишлар вазири Кристоф Кастнер  7 лик гуруҳи раҳбарларининг саммити Франциянинг Биарриц шаҳри соҳилларидаги қароргҳида ўказилади деб қўшимча қилди.

Франция ички ишлар вазири шунингдек, мамлакат хавфсизлик кучлари бу саммит хавфсизлигини таъминлаш учун 13 минг 200  ҳарбийларга қўшимча, саммит маҳаллида учувчисиз учоқларни ҳам жойлаштиришган деб таъкидлади.

Кастнер ўз сўзларида  саммит ўтказилиши чоғида  мамлакатнинг ҳар қандай шаҳри ва минтақасида митинг ва эътирозли намойишларга йўл қўйилмайди деб айтди.

7 лик гуруҳининг йиллик йиғилиши бу маротаба Франция ғарбидаги Биарриц шаҳрида ўтказилади. Эслатиб ўтамиз бу гуруҳ, Германия, Франция, Италия, Япония, Британия, АҚШ ва Канададан ташкил топган.