АҚШ ва Толибон гуруҳи Афғонистондан АҚШ ҳарбийларини чиқариш борасида келиша олишган
(last modified Mon, 26 Aug 2019 07:58:04 GMT )
август 26, 2019 12:58 Asia/Tashkent
  • АҚШ ва Толибон гуруҳи Афғонистондан АҚШ ҳарбийларини чиқариш борасида  келиша олишган

Афғонистоннинг Тулуъ -нюс ахборот телеканали АҚШ ва Толибон гуруҳи 9 -чи музокараларида келаси 15 -20 ой ичида АҚШ ҳарбийларини бу мамлакатдан чиқариш масаласи борасида келиша олишгани ҳақида хабар қилди.

Афғонистоннинг- тулуъ телеканалига кўра, Толибон ва АҚШ келаси бир неча кун ичида, унинг асосида, Афғонистондаги АҚШ ҳарбий кучлар сонини 14 мингдан 5 минггача камайтириш борасида тинчлик музокараларини имзолашиши кутилмоқда деб қўшимча қилди.

Хабарда  Афғонистонда вақтинчалик давлатни ташкиллаштириш  масаласига ишора этилмаган.

Шанба куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани, АҚШ ва Толибон гуруҳи ўртасидаги эҳтимолий келишувга тўхталиб, тинчлик келишуви фақат Кобул давлат томонидан имзоланади, акс ҳолда қонуний эмас деб таъкидлади.

Аммо айрим ОАВ бундан олдин  Афғонистонда вақтинчалик давлатни ташкил этиш учун Толибон ва АҚШ давлати ўртасида келишув имзолангани ҳақида хабар тарқатишганди.

      

Ёрлиқ