АҚШ Россияга қарши янги санкциялар жорий этди
АҚШ давлати Британияда россиялик собиқ жосус Сергей Скрипални заҳарлантирилгани делоси баҳонаси билан Россияга қарши навбатдаги санкцияларини қўллади.
Бугун АҚШ ТИВ- и Россияга қарши янги санкциялар ҳужжатини маълум этиши билан санкцияларнинг ушбу босқичида озиқ- овқат маҳсулотлари ва ё қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни харид қилишидан ташқари Россия давлатига бошқа турдаги кредит ва ё қарз бериш тақиқланади деб эълон этди.
АҚШ ТИВ ҳужжатида шунингдек халқаро молиявий ташкилотлар жумладан Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси томонидан Россияга пул ажратилишига қарши эканлиги келтирилган.
Янги санкциялар асосида ҳарбий-ноҳарбий мақсадларга фойдаланиши мумкин бўлган маҳсулотларни Россияга экспорт этилиши манъ этилади шунингдек Вашингтон таъбири билан биологик ва кимиёвий қуроллар ишлаб чиқарилишига сабаб бўладиган маҳсулотлар ҳам Россияга сотилмайди.
АҚШ президенти Дональд Трамп иккинчи август куни ушбу ҳужжатни имзолади.