АҚШ мудофаа вазири Эронга қарши уруш пайида эмасмиз деб иддао қилди
(last modified Thu, 29 Aug 2019 10:06:26 GMT )
август 29, 2019 15:06 Asia/Tashkent
  • АҚШ мудофаа вазири Эронга қарши уруш пайида эмасмиз деб иддао қилди

АҚШ мудофаа вазири Эрон билан урушни бошламасликларини яна бир марта такрорлаб, Вашингтон дипломатия йўли орқали Эрон билан муносабада бўлишни истайди деб иддао қилди.

ИРНА хабарига кўра, кеча Марк Эспер  АҚШ армияси қўшма штаби раиси Жозеф Донфорд билан қўшма матбуот конфренециясида  Форс Кўрфази ва Ҳурмуз бўғози бўҳрони хусусидаги саволга жавобан, назорат амалиётлари муваффақиятли эди, аммо бўҳрондан бутунлай ўтганимизга ишоним йўқ деб изоҳлади.

АҚШ мудофаа вазири шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтгани дек, биз муҳим дипломатик масалаланрни ҳал этиш учун Эрон масъуллари билан мулоқот ўтказишга тарафдормиз деб қўшимча қилди.

Эспер шунингдек АҚШ денгиз коалицияси хусусида яна бир бор  Эронни барча ёвуз ҳаракатлар илдизи бўлганилкда айблаб, бу коалиция фаолиятини янада кенгайтиришини истайдиганини таъкидлади.

Кемачилик хафсизлигини таъминлаш баҳонаси билан Форс Кўрфазида денгизчи ҳарбийлари коалициясини ташкил этиш учун АҚШнинг саъй -ҳаракатлари боши берк кўчага кириб қолган ва Британия ва сионистик режимдан ташқари Вашингтонни бошқа ҳеч бир иттифоқчиси ушбу коалицияда қатнашишга тарафдор эмаслар.