Путин Макроннинг ядовий келишув хусусидаги лойиҳасини маъқуллади
(last modified Thu, 29 Aug 2019 10:59:19 GMT )
август 29, 2019 15:59 Asia/Tashkent
  • Путин Макроннинг ядовий келишув хусусидаги лойиҳасини маъқуллади

Россия ТИВ раҳбари бу мамлакат президентини Франция президенти Эммануэль Макроннинг ядровий келишув хусусидаги лойиҳасини ҳимоя этганини маълум қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, ҳиндистонлик касбдоши Эс Жайшанкар билан учрашувидан кейин, Владимир Путин ядровий келишувни қайта тиклаш учун Франция президенти ташаббусини қўллаб- қувватлайди деб изоҳлади.

Лавров шунингдек, Россия ва Франция президентлари Путин ва Макроннинг ўтган ҳафтадаги учрашувларида ядровий келишувини боши берк кўчадан нажот бериш масаласи кўриб чиқилди ва Путин бу хусусдаги Макрон лойиҳасини маъқуллади деб баён этди.

Сергей Лавров барча томонлар жумладан,Эрон давлати уни қабул қилган ҳолда Макрон таклиф этган лойиҳа муваффақиятли бўлади ва Москва бу заминда ижобий натижаларга эришилишига умид қилади деб аниқлик киритди.