АҚШ ва Толибон гуруҳи келиша олгани йўқ
(last modified Sat, 31 Aug 2019 07:53:18 GMT )
август 31, 2019 12:53 Asia/Tashkent
  • АҚШ ва Толибон гуруҳи келиша олгани йўқ

Бугун АҚШ президенти, Вашингтон давлати Толибон гуруҳи билан келиша олмаган деб эълон қилди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп, Қатардаги Толибон гуруҳи ва АҚШ намояндалари ўртасида ҳеч қандай келишув имзоланмаганини таъкидлади.

АҚШ президенти, айни ҳолда,  Қатардаги АҚШ намояндалари ҳозиргача Толибон гуруҳи билан  ҳеч қандай музокарага эриша олмаган деб қўшимча қилди.

Бундан олдин Толибон гуруҳи наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид ҳам, Толибон Қатарда АҚШ билан музокараларида  ҳеч қандай натижага эриша олмаган деб эълон этди.

Қатарда АҚШ ва Толибон музокаралари шу ҳолда давом этмоқдаки, бу музокаралар  ҳозиргача Афғонистон халқи учун ҳеч қандай натижа бермаган.  

Ёрлиқ