Кобулда юз берган теракт қурбонлари сони 16 нафарга етди
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида содир этилган терактда қурбон бўлган шахслар сони 16 нафарга етди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Афғонистон Ички ишлар вазирлиги наттоғи Нусрат Раҳимий, Кобулдаги фуқаролар яшайдиган бинолар микрорайонида юз берган портлашда 16 нафар тинч аҳоли қурбон бўлиб 119 нафар жароҳатланди деб эълон этди.
Олдин афғон манбалари, портлаш натижасида ҳалок бўлган шасхлар сонини 5 нафар дея эълон этгандилар.
Толибон гуруҳи кечанги портлаш учун масъулиятни ўз зимаисга олиб, ҳужумда ўнлаб нафар хориижй ҳарбийлар ҳалок бўлди деб иддао қилди.
Кечанги портлаш шу ҳолда содир этилганки, Афғонистон ишларидаги АҚШ намояндаси Залмай Халилзод, Кобулга сафар қилган.
Кеча Халилзод Толибон АҚШ билан келиша олганида Вашингтон 15 минг ҳарбийларидан 5 минг нафарини Афғонистон ҳудудларидан чиқаради деб таъкидлади.
У ўз сўзларида АҚШ 5 ой ичида 5 та базаси фаолияти тўхтатиб, Толибон билан келишувга риоя қилади деб қўшимча қилди.