Россия Сурияда ўз ҳарбийлари ҳалок бўлганини рад этди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i47339
Россия мудофаа вазирлиги бир баёния нашр этиб, Сурияда ушбу ўлканинг уч нафар ҳарбийси ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни рад этди.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
сентябр 06, 2019 17:03 Asia/Tashkent
  • Россия мудофаа вазирлиги
    Россия мудофаа вазирлиги

Россия мудофаа вазирлиги бир баёния нашр этиб, Сурияда ушбу ўлканинг уч нафар ҳарбийси ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни рад этди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия мудофаа вазирлиги Суриянинг Идлиб вилоятида Россия кучларидан икки нафар тан жароҳати олгани ва уч нафар ҳалок бўлгани ҳақида нашр этилган хабарлар нотўғри ва ушбу минтақада Россия кучларидан ҳеч қайси бири жойлаштирилгани йўқ,-деб эълон қилди. 

Бундан олдин айрим ОАВ хабардор манбалар нақлига таяниб, террористик ҳужум натижасида Суриянинг шимол-шарқида Россия ҳарбий кучларидан уч киши ҳалок бўлди ва бир неча киши эса ярадор бўлишди,-деб иддао қилган эди. 

Бу хабарларда келтирилишича, Россия кучлари яқинида бўлган 8 нафар террорист битта минани портлашга муваффақ бўлишган.