Эрдўғон европаликларга таҳдид қилди
(last modified Fri, 06 Sep 2019 12:41:09 GMT )
сентябр 06, 2019 17:41 Asia/Tashkent
  • Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўғон
    Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўғон

Туркия президенти европалик мамлакатларнинг расмийларига агар Анкара давлати мажбур бўлса, суриялик қочқинларнинг кириш эшикларини Европага очиб беради,- деб таҳдид солди.

Туркиянинг Анатолий ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Ражаб Тайиб Эрдўғон пайшанба куни сўзлаган нутқида, Туркия ҳукумати Суриянинг шимолида жойлашган Фурот шимол-шарқида хавфсиз минтақани ижод этишни мақсад қилган. Акс ҳолда суриялик бошпанаҳ изловчи муҳожирлар учун Европага ўтиш эшикларини очиб беради. Чунки ёлғиз бир ўзи қочқинларнинг харажотларини ўз зиммасига ололмайди,- деб европаликларга таҳдид солди.

Ражаб Тайиб Эрдўғон сешанба куни ҳам Чехия бош вазири Андрей Бабич билан учрашувидан кейин Анкарада ўтказилган матбуот анжуманида, Европа Иттифоқи Туркияга суриялик бошпанаҳ изловчи муҳожирларга кўмак бериш ҳақида кўп ваъдалар берган эди, аммо бу ваъдасига амал қилмади. Анкара давлати ҳам  4 миллион суриялик қочқинлар Туркияда эканлигини эълон қилган,-деб айтди. 

Суриянинг бўҳрони сионистик режимнинг манфаатига минтақа ўзгаришларини ҳал этиш учун Арабистон, Америка ва унинг иттифоқчилари ҳимоятида бўлган террористик гуруҳларнинг кенг ҳужумларидан кейин 2011 йилдан бери бошланди.