Трамп Бин Салмонга хитобан: Арабистонни ҳимоя қилишга тайёрмиз
Кеча АҚШ президенти, Дональд Трамп, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан телефон орқали суҳбатларида, Вашингтон давлати Арабистон хавфсизлигини мудофаа қилишга тайёрдир дея эълон этди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Трамп телефон орқали ушбу суҳбатида Яман армияси ва кўнгилли кучларининг учувчисиз учоқларини Арабистоннинг Оромко нефт миллий таъсисотлари корхоналарини нишонга олганига тўхталиб, бу ҳужум АҚШ ва дунё иқтисодий системасига салбий таъсирини етказади деб изоҳлади.
Кеча Яман армияси ва кўнгилли кучлари бўлинмалари Яманга қарши Саудия коалицияси жиноятларига берган жавобида, Яманда ишлаб чиқарилган учувчисиз учоқлари ёрдами билан 10 та ракета орқали Арабистондаги Оромко миллий нефт ширкатига тегишли Бақиқ ва Харис нефтни қайта ишлаб чиқариш корхоналарини нишонга олганлди.
Бу амалиёт ортидан Яман қуролли кучлари наттоғи Яҳё Ассареъ бу амалиёт тажовузкор коалиция ҳужумлари ва мамлакатни қўршовга олишига қарши жавобий ҳужумни яманликларнинг табиий ва қонуний ҳаққи деб таъкидлади.
Бошқа хабар шуки, Арабистоннинг энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон бу мамлакатнинг Бақиқ ва Харис нефтни қайта ишлаб чиқариш корхоналарига қарши Яман армияси ҳужумлари мазкур икки корхонада нефт ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатилишига сабаб бўлганини эълон этди.