сентябр 17, 2019 13:45 Asia/Tashkent
  • Россия ва  хорижий ҳарбий кучлар иширокида ҳарбий машқлар бошланди

Кеча Росия жумладан Хитой, Ўрта Осиё ва бошқа айрим мамлакталарининг 128 минг ҳарбийлари иштирокида Россия марказида шартли террорчиларга қарши кураш учун энг буюк йиллик ҳарбий машқлар бошланди.

Россия Мудофаа вазирлиги баёниясига таяниб, Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Қозоғистон чегараси яқинидаги Оренбург минтақасида ўтказилаётган    Tsentr-2019 ҳарбий машқларида 20  минг ҳарбий машиналар, 600 ҳарбий самолётлар, 15 та ҳарбий кемалар ҳам қатнашмоқда.

Россия ҳарбий кучларига қўшимча , Хитой, Ҳиндистон, Покистон ҳамда Ўрта Осиё республиклари ҳарбийлари ушбу ҳарбий машқларда иштирок этишмоқда.

Хитойнинг   20 - та ҳарбий самолётлари ва вертолётлари ҳам ушбу ҳарбий машғулотларда қатанашаётгани айтилади.

Мазкур ҳарбий машқларнинг сенарияси  террорчилик моҳиятга эга бўлган ва  Россия билан урушни бошлаган мамлакатларга қарши курашдан иборатдир.

 

Ёрлиқ