АҚШ ҳарбий кучлари Саудия Арабистонига сафарбар этилади
АҚШ Мудофаа вазирлиги мамлакат президентини Саудия Арабистонини ҳимоя қилиш мақсадида бу мамлакатга ҳарбий кучлар юбориш лойиҳасини қўллаб- қувватлаганини маълум этди.
Скайнюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер мамлакат армияси штаби раиси Жозеф Донфорд билан қўшма матбуот конфренециясида, Дональд Трампни Саудия Арабистонини ҳимоя қилиш учун ҳарбий кучлар юборилишига розилигини эълон этганини таъкидлади.
Марк Эспер Арабистонга қанча АҚШлик ҳарбийлар сафарбар этилишига ишора қилмай, бу мамлакатга ракет ва ҳаво бўлинмалари кучларини юборлишини қўшимча қилди.
АҚШ Мудофаа вазири ҳам АҚШнинг бошқа масъулларига ўхшаб Саудия Арабистонидаги нефт объектларига қилинган ҳужумларда Эронни айблб, экспертлар ҳам Арабистон нефт таъсисотлари Эронда ишлаб чиқарилган қурллар билан иншонга олинган деган хулосага келишган деб иддао қилди.
Аммо Эрон мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамий АҚШнинг бунадй иддаолари ва туҳматларини рад этар экан, Эронга қарши таҳдид вужудга келганида АҚШнинг учувчисиз учоқлари тажовузларига жавоб берганимиздек, жавоб қайтаримиз деб эълон этди.