Толибон гуруҳининг сиёсий делегацияси Покистон ТИВ раҳбари билан мулоқот қилди
Покистон ташқи ишлар вазири Толибон гуруҳининг сиёсий делегациясини қабул қилганида, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эрилишганида минтақада тинчлик ва осойишталикни таъминлаш мумкинн деб айтди.
Эрон телерадиокоманиясининг хабар қилишича, бугун Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший Исломбодда Мулло Абдулғани Бародар бошчилигидаги Толибон гуруҳининг сиёсий делегациясини қабул қилганида, Покистон давлатини урушни мавжуд ихтилофларга ечим топиш учун муносиб вариант ва ҳал йўл эмаслигини таъкидламоқда деб изоҳлади..
Покистон ТИВ раҳбари Афғонистонда урушаётган томонлар ўртасида тинчлик музокараларни бу мамлакат ва минтақада барқарорликни ўрнатишнинг ягона йўли эканлигини қўшимча қилди.
Толибон сиёсий делегацияси ҳам учрашувда минтақада хусусан Афғонистонда тинчликни яратишда Покистоннинг таъсирчан ролига ишора этди.
Толибон делегацияси бугун Исломободга сафар қилган Афғонистон ишларидаги АҚШ вакили Залмай Халилзход билан учрашиб АҚШ билан тўхтатилган музокараларни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.