Дональд Трамга нисбатан импичмент эълон қилишга оз вақт қолган -ми?
(last modified Sat, 05 Oct 2019 08:20:23 GMT )
октябр 05, 2019 13:20 Asia/Tashkent
  • Дональд Трамга нисбатан импичмент эълон қилишга оз вақт қолган -ми?

АҚШ президенти мамлакат намояндалар мажлисидаги демократик паритя вакиллари қудратини тан олиб, мажлисдаги демократик партия вакиллари менга нисбатан импичмент эълон қилиш учун лозим даражадаги имконият ва овозга эгалар деб изоҳлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Дональд Трамп   АҚШ сенати мажлиси унга нисбатан импичмент эълон қилишдан воз кечишига ишонч билдирди.

Яқинда айрим маълумотларни фош этган нотаниш шахс, Трампни июль ойи охирларида Украина президенти Зеленский билан телефон орқали суҳбатларида  ундан  АҚШнинг келаси президентлик сайловларида асосий рақиби ва демократлар номзоди Жо Байден эътиборига зарба берадиган маълумотларни Вашингтон давлатига топширишини сўраганини маълум этганди.

Трамп  шунингдек Украина давлати Байден ва ва бу мамлакатда фаолият қилган Байден ўғлини коррупцияга қўли борлиги тўғрисида маълумотларни топширганида Киев давлатига   250 миллион доллар кўмка етказишини ҳам ваъда қилгани айтилади.

Ушбу шармандалик  ортидан АҚШ намояндалар мажлиси раис Ненси Пелоси  дастури асосида Трамга нисбатан импичмент эълон қилиш жараёни бошланди.

Ҳозиргача намояндалар мажлисининг 225 нафар аъзолари Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш лойиҳасини қўллаб- қувватлашмоқда.