Россия ўрта масофага мўлжалланган ракелатарларини Кубада жойлаштирмоқчи эмас
(last modified Sat, 05 Oct 2019 11:48:14 GMT )
октябр 05, 2019 16:48 Asia/Tashkent
  • Россия ўрта масофага мўлжалланган ракелатарларини Кубада жойлаштирмоқчи эмас

Россия ТИВ раҳбарининг ўринбосари, Москва Гавана давлат масъуллари билан Кубада ўрта масофага мўлжалланган ракеталарини жойлаштириш масаласини муҳокама қилгани йўқ деб эълон этди.

ТАСС ахборот агентлигинг хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари муовини Сергай Рябков  мухбирлар билан суҳбатида,  Москва ва Гавана масъуллари  қисқа ва ўрта масофага мўлжалланган ракеталарни Кубада жойлаштириш масаласини муҳокама қилишмаган ва уни амалга ошириш учун  ҳожат йўқ дебизоҳлади.

Рябков ўз сўзларида  олдин эълон қилганимиздек,  АҚШ ушбу ракета тизимини жойлаштирмаса Россия ҳам дунёнинг турли бурчакларида бундай турдаги ракеталарини жойлаштирмайди деб қўшимча қилди.

Пайшанба куни Россия президенти Владимир Путин  ҳам  ҳозиргача АҚШ ва Европа давлатларини Москвани дунёнинг турли бурчакларида қисқа ва ўрта масофага мўлжалланган  ракеталарини жойлаштиришни тўхтатишидаги ташаббусига муносабат билдиргани йўқ деб таъккидлаганди.

Путин ўз сўзларида Россия давлати  АҚШнинг бунга ўхшаган ракеталари айрим минтақаларда  жойлаштирилмаса Москва ҳам бундай ҳатти-ҳаракатиниижро этмайди ва АҚШ ва Ервопа давлатларини Россияга ўхшаб позиция тутишларига умид қилади деб айтди.

 

Ёрлиқ