БМТ Мянмадаги мусулмонларни қийноққа солишни давом этаётгани тўғрисида ҳисобот берди
Мянмадаги БМТнинг махсус ҳисоботчиси, тарқатган янги ҳисоботида бу мамлакатдаги роҳингиялик мусулмонларни илгаригидек қийноққа солинаётгани ҳақида хабар қилди.
Осиё ОАВ-ига таяниб, ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча БМТ-нинг махсус вакили ва инспектори Янг Ҳи Ли бу ташкилотга топширган ҳисоботида, Мянмадаги мусулмонлар аҳволини жуда оғир, хавотирланарли ва ваҳшатли эканлиги таъкидлаб, бу мамлакатнинг Бангладешда бош панах олган мусулмонларини ўз ватанига қайтишлари жуда хавфлидир деб маълум қилди.
БМТнинг мустақил назоратчиси шунингдек, Мянма давлати ҳозиргача Ракхайн штатидаги роҳингиялик мусулмонларга қарши ҳужумлар уюштириш ва уларни қийноқа солишга асосланган системага барҳам бера олмаган, бинобарин мусулмон қочқинлари Бангладешдан Мянмага қайтиб келишлари мумкин эмас деб изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 чи йилда Мянманиг Ракхайн штатида фанат будистлар ва давлат армиясининг оммавий қирғини ва ваҳшаёна ҳужумларига дучор бўлган 750 мингдан ортиқ роҳингияликлар Бангладешга қочиб ўтдилар ва эндиликда бу мамлакат чегарасидаги махсус лагерларда яшашмоқда.