Германиянинг Лимбург шаҳрида юз берган ЙТҲ теракт деб аталди
(last modified Wed, 09 Oct 2019 10:13:32 GMT )
октябр 09, 2019 15:13 Asia/Tashkent
  • Германиянинг Лимбург шаҳрида юз берган ЙТҲ теракт деб аталди

Германия полицияси бу мамлакат ғарбида ўғирланган оғир юк ташувчи машинани бир нечта автомашина билан тўқнашувини теракт деб эълон қилди

Германиянинг ZDF телеканалининг кечанги хабарига кўра, мамлакат полицияси,  Лимбург шаҳрида юк ташувчи машинани бир нечта автомашина билан тўқнашганида юк ташувчи машина  ҳайдовчисининг эълон этган шиорлари  ҳамда уни эктремистик ақидаларга эга бўлгани учун суд қилинганига эътибор бериб бу ҳодиса террорчилик хуружи дея баҳоланганини маълум этди

Душанба куни  Германиянинг Лимбург шаҳрида ўғирланган оғир юк ташувчи машинани бир нечта автомашина билан тўқнашувида 9 нафар жароҳат олди. Ҳодисадан кейин Германия полицияси юк ташувчи машина ҳайдовчини қўлга олди.

Ҳужумчи шахсияти аниқлангани йўқ, аммо  Германиядани Франкфурт шаҳри прокуратурасининг эълон қилишича,  ҳайдовчи 33 яшар суриялик экан.

Европа комиссиясининг расмий маълумотларига биноан,  2011-2016 чи йиллар ичида Европанинг  40-дан ортиқ фуқаролари ИШИД террорчи гуруҳига қўшилган ва уларнинг аксарияти илгаригидек  ушбу гуруҳга аъзо бўлиб хохлаган пайтида Европага қайтиши ҳам мумкин.