Австрия аэропортларидан бири яқинидаги портлашда 9 киши жароҳатланди
(last modified Thu, 10 Oct 2019 13:56:14 GMT )
октябр 10, 2019 18:56 Asia/Tashkent
  • Австрия аэропортларидан бири яқинидаги портлашда 9 киши жароҳатланди

Австрия полицияси масъуллари, мамлакат шаҳрларидан бирининг аэропорти яқинида юз берган портлашда 9 нафарни жароҳат олганини хабар қилди.

Спутинк сайтининг хабар қилишича, Австрия полицияси, пайшанба куни,   Австриянинг   Linz шаҳри аэропрти яқинидаги  Hörsching минтақасининг чиқиндиларга бартараф этиш марказида юз берган портлашда  9 киши жароҳат олганини эълон этди. Австрия полицияси шунингдек,  жароҳат олган шахслардан 3 нафарининг вазиятини оғир деб баҳолаган.

Австрия полицияси,  бу портлашни теракт бўлгани ва ё бўлмагани тўғрисида  хабар тарқатмаган.