Каспий ҳавзасидаги давлатлар ҳарибий ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолашди
Россиянин г Санкт-Петербург шаҳридаги йиғилишида Каспий денгизи соҳилидаги мамлакатларнинг денгиз кучлари қўмондонлари ўзаро ҳарбий ҳамкорликларни кенгайтириш тўғрисида келишув имлозадилар.
Эрон армияси денгиз кучлари матбуот хизматига кўра, бугун Эрон армияси денгиз кучлари қўмондони адмирал Ҳусейн Хондзодий, Каспий денгизи ҳавзасидаги 5 мамлакат денгиз қўмондонлари ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни тайёрлангани ва имзоланганига тўхталиб, 5 томонлама бу келишув таълим, амалиёт, ёрдам кўрсатиш, нажот бериш ва маълумотлар алмашиш соҳаларидан иборат деб изоҳлади.
Адмирал Хонзодий шунинггек, Каспий денгизидаги 5 мамлакат денгиз кучлари қўмондонлари бу йиғилишда техник, таълим, ҳамда сув усти ва сув ости кемаларни ишлаб чиқариш ва уларни таъмирлашда бир- бирининг имкониятлари ва потенсиалидан фойдаланиш қарорига келишди деб қўшимча қилди.
Мазкур хабарга асосан, бу ҳамкорлик келишув Эрон, Россия, Қозоғистон, Туркманистон ва Озарбойжон республикасининг Каспий денгизида бошқа мамлакатларни аралашмасликига асосланган битимидан кейин имзоланган.
Эслатиб ўтамиз Каспий денгизи ҳавзасидаги 5 мамлакат денгиз кучлари қўмондонларининг 4 чи йиғилиши 9-11 октябрь кунлари Россиянинг Санкт -Петербург шаҳрида бўлиб ўтди.