октябр 17, 2019 19:34 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқи ва Британия BREXIT лойиҳаси хусусида келиша олишди

Европа комиссияси раиси ва Брмтания бош вазири Брюссел ва Лондонни Британияни Европа иттифоқидан чиқиши хусусида келиша олишганини ҳақида хабар қилишди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Европа комиссияси раиси Жан Клоуд Юнкер  Твиттер саҳифасида, Европа Иттифоқи ва Британияни  ҳар икки томонни ҳал йўлини топишида ўз мажбуриятларига амал қилишини кўрсатадиган мантиқий ва инсоф- адолат доирасидаги келишувга эришганини ёзди.

Юнкер Твиттер саҳифасида  Европа Кенгашини  Лондон ва Брюсссел ўртасидаги келишувни тасдиқлашга чақирди.

Британия Бош вазири Борис Жонсон ҳам  Твиттер саҳифасида, Брюссел ва Лондон  вазияти назоратини ўз қўлига олиши мумкин бўлган, янги келишувга эришдилар деб эълон этди.

Жонсон шунингдек Британия парламенти  келаси шанба куни BREXIT лойиҳасини якунлашиши керак деб изоҳлади.

 

Ёрлиқ