Ненси Пелоси америкалик ҳарбийларни Арабистонга юборишни танқид қилди
-
Америка Конгресси вакиллар палатаси Ненси Пелоси
Америка Конгресси вакиллар палатаси раиси Арабистонга америкалик ҳарбийларни жўнатиш тўғрисидаги Америка президентининг сайъ-ҳаракатини танқид қилди.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Америка Конгресси вакиллар палатаси раиси пайшанба куни Америка ҳарбийларини қайтариш бўйича Америка президенти Дональд Трампнинг сайловолди рақобатларда берган ваъдасига ишора этиб, саъудия арабистони америкалик ҳарбийларнинг уйи эмас,-деб айтди.
Пелоси Трамп Америка ҳарбийларини Арабистонга жўнатдим деб айтади,чунки саъудиялик расмийлар унинг харажатларини тўлаганлар,-деб қўшимча қилди.
Трамп чоршанба куни Ненси Пелоси зудлик билан ёрдамга эҳтиёж сезади, чунки у руҳий муаммога учраган ёки Американи яхши кўрмади,-деб айтди.
Демократлар "Украина Гит" мавзўсида Трампнинг расвогарчиликлари сабабли унинг импичментини тезлаштиришга ҳаракат қилишмоқда.
Бошқа томондан Америка вакиллар палатаси яқинда суриядан америкалик кучларни чиқаришни маҳкум этиш учун резолюцияни тасдиқлади.