Кремль Украина давлатининг бир- бирига зид сиёсатларини танид қилди
(last modified Tue, 22 Oct 2019 08:19:58 GMT )
октябр 22, 2019 13:19 Asia/Tashkent
  • Кремль  Украина давлатининг бир- бирига зид сиёсатларини танид қилди

Россиянинг етакчи масъули, Украина тинчлик лойиҳасига рози бўлгани билан бир пайтда, Москвага бир- бирига зид мурожаатлар қилмоқда деб эълон этди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия президенти маслаҳатчиси Юрий Ушаков  Украина давлати бу мамлакат  шарқидаги тўқнашувлар борасида бир -бирига зид  мурожаатлар юбориши ва  тинчлик лойиҳасига розилик бергани билан бир пайтда, ҳал йўлни топиш мақсадида халқ йиғилишини ўтказиш хусусида ҳеч қанадй натижалар назарга ташланмайди деб қўшимча қилди.

Ушаков унга ишора қилган келишув, Украина шарқидаги тўқнашувлар давом этаётган минтақадан Киевв ҳарбий кучлари ҳамд Москва қўллаб- қувватлаётган кучларни чиқаришни таъкидламоқда.

2019-  чи йилнинг сентябрида Россия масъуллари ва Украина шарқидаги Киев мухолифлари Украина давлатининг маҳаллий сайловларини ўтказиши борасида келиша олишди.

Бу келишув  Украинада эътирозларга сабаб бўлди ва мамлакат президенти Владимир Зеленскийнинг танқидчилари  уни Москвага таслим бўлишда айбладилар.

 

Ёрлиқ